БИЛДИРИШ! “Oқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ акциядори!

“Оқ олтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти 2021 йил 30 мартда соат 11-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради.

Манзил: Сирдарё вилояти,  Сайхунобод  тумани, Ёшлик қўрғони.    (веб-сайт: www.oqoltindon.uz     e-mail: oqoltindon@inbox.ru.)

ЙИҒИЛИШ  КУН  ТАРТИБИ

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамият ижроия органининг 2020 йилдаги фаолияти натижалари ва бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида хисоботи.
  5. Тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига хулосаси.
  6. Корпоартив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив бахолаш бўйича хулосани тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
  9. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес режаси ва жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  10. Жамият бошкаруви раиси ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини 1 йилга узайтириш.
  11. Жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият тафтиш комиссиясини сайлаш.
  13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2020йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директори С.Саидовнинг ҳисоботини эшитиш.
  14. Корхонада харидлар жараёнининг шаффофлиги, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.
  15. Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан буён ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги хақидаги тегишли хужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш.
  16. 2020 йил якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини низомга асосан тақдирлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг навбатдаги  умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2021 йил 3 март.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2021 йил 24 март.

Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2021 йил 30 мартда  “Оқ олтин дон маҳсулотлари”  АЖ  биносида соат 10:30 дан 11:00 гача ўтказилади.

Акциядорларда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.

Акциядорларнинг вакилларида амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган иношч қоғози ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.

Кузатув кенгаши

 

Ҳурматли “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ акциядори!

“Оқ олтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти 2020 йил 31 март куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради.

Манзил: Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ёшлик қўрғони 3 уй. (веб-сайт: www//oqoltindon.uz e-mail: oqoltindon@inbox.ru.)

 

        КУН ТАРТИБИ:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамият ижроия органининг 2019 йилдаги фаолияти натижалари ва бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида хисоботи.
  5. Жамият тафтишчисининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича мустақил баҳоловчи ташкилотнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш тўғрисидаги хулосасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш.
  8. 2019 йил якуни буйича соф фойдасини таксимлаш ва хар бир дона акцияга туланадиган дивидент микдорини белгилаш.
  9. 2019 йил молия-хужалик фаолияти натижалари текшириши юзасидан ташки аудитор томонидан берилган хулосаси тахлили.
  10. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.
  11.  Жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  12.  Жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш.
  13.  Жамият тафтишчисини сайлаш.
  14.  Жамият бошқарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини узайтириш.
  15.  Жамият бошкарув аъзоларини тайинлаш.
  16.  Жамият балансида мавжуд бўш турган бинолар ва фойдаланишга яроқсиз, эски техникаларни белгиланган тартибда сотиш.
  17. 2019 йил якунларига кўра, йиғилиш котиби, тафтиш ва саноқ комиссияси аъзоларини тақдирлаш миқдорини белгилаш.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2019 йил 09 март.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2019 йил 25 март.

Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2020 йил 31 мартда “Оқ олтин дон маҳсулотлари”АЖ биносида соат 10:00 дан 10:30 гача ўтказилади.

Акциядорларда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.

Акциядорларнинг вакилларида амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган ишонч қоғози ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.

 

«Oq oltin don mahsulotlari » АЖ

Сайловчиларга эслатма

Актив сайлов ҳуқуқи – Бу сайлаш ҳуқуқи бўлиб, ҳар бир фуқаронинг давлатни бошқаришда ўз вакилларини сайлаш билан иштирок этишини назарда тутади.

Сайлов тизими – Ўзбекистон Республикасида сайлов тизими деганда, кенг маънода Олий ҳокимият вакиллик органлари ҳамда маҳаллий вакиллик органларини шакллантириш тартиби тушунилади. Ўзбекистон Республикаси сайлов тизими мажоритар сайлов тизимига асосланган.

Сайлов ҳуқуқининг асосий принциплари – умумий сайлов ҳуқуқи принципи; тенг сайлов ҳуқуқи принципи; тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи принципи; яширин овоз бериш ҳуқуқи принципи.

Ёш цензи – Сайловлардаги ёш цензи фуқароларнинг сайловда иштирок этишлари учун муайян, қонунда белгиланган ёшга етишлари талаб этилишидир. Масалан: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида 25 ёш; Вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод сифатида 21 ёш этиб белгиланган.

Сайлов маданияти – Сайлов маданияти деганда, сайловчиларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларидан оқилона фойдаланиб, сайловларда фаол иштирок этиши, шунингдек уларнинг ҳамда сайлов ташкилотчиларининг сайловларни ўтказиш, унда қатнашиш ва овоз бериш чоғида амалдаги қонунларга, ўрнатилган тартибларга амал қилиши, сайлов қатнашчиларининг бир бирларини ҳурмат қилиши тушунилади.

Сайловчи. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Сайловда сайловчилар ўзлари хоҳлаган номзодга, яъни эркин овоз берадилар. Сайловчиларнинг овоз бериши яширин тарзда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Жорий йилда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда бешта сиёсий партия иштирок этади. 2019 йил январь ойида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ўрнида, Ўзбекистон Экологик сиёсий партияси ташкил этилди.

Сайловчилар Қонунчилик палатаси сайлови бўйича 150 та сайлов округидан қўйилган номзодлар учун овоз беришади.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати юритилади.

Сайловчилар сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда бир қанча партияларни ёқлаб имзо қўйиш имкониятга эга.

Сайловларда овоз бериш вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб белгиланди.

Сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.

Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида сайловчиларни участка сайлов комиссияси сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади

Овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида (сайловдан камида 15 кун олдин), участка сайлов комиссиясининг аниқ манзили, телефон рақами, иш вақти, сайловчилар рўйхати ҳамда депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар билан танишиш учун сайловчилар участка сайлов комиссияси томонидан хабардор қилинади.

Сайловчилар учун эслатма давоми

ТАБРИКНОМА

ХУРМАТЛИ ХАМКАСБЛАР!

Давлатимиз мустакиллигининг йигирма саккиз йиллик  шодиёнаси муносабати билан Сизни самимий муборакбод этамиз. Сизга ва якинларингизга

байрамона кайфият, мустахкам соглик ва тинчлик хотиржамлик, Эл-юрт фаровонлиги, мамлакатимиз равнаки йўлидаги фидокорона мехнатларингизга

муваффакиятлар тилаб коламиз.

 

“Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти

бошкаруви жамоаси номидан                                                                           Ш.Ж.Хўжабеков.

Экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига!

Экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига!

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизим корхоналари томонидан истисно тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига экспорт қилиш шарти билан биржа савдолари орқали буғдой сотилмоқда.
Буғдой 2019 йил 1 сентябргача 1 тоннасининг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз 1610000 сўмдан, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 1932000 сўмдан сотилади.
Тадбиркорлик субъектларига “ноль” даражали қўшилган қиймат солиғи ставкасини қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 7 апрелда 2775-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан қайтариб берилади.

16.08.2019