“Оқ олтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти 2020 йил 31 март куни соат 10-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради.
Манзил: Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ёшлик қўрғони 3 уй. (веб-сайт: www//oqoltindon.uz e-mail: oqoltindon@inbox.ru.)
КУН ТАРТИБИ:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамият ижроия органининг 2019 йилдаги фаолияти натижалари ва бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида хисоботи.
- Жамият тафтишчисининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича мустақил баҳоловчи ташкилотнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш тўғрисидаги хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш.
- 2019 йил якуни буйича соф фойдасини таксимлаш ва хар бир дона акцияга туланадиган дивидент микдорини белгилаш.
- 2019 йил молия-хужалик фаолияти натижалари текшириши юзасидан ташки аудитор томонидан берилган хулосаси тахлили.
- Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш.
- Жамият тафтишчисини сайлаш.
- Жамият бошқарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини узайтириш.
- Жамият бошкарув аъзоларини тайинлаш.
- Жамият балансида мавжуд бўш турган бинолар ва фойдаланишга яроқсиз, эски техникаларни белгиланган тартибда сотиш.
- 2019 йил якунларига кўра, йиғилиш котиби, тафтиш ва саноқ комиссияси аъзоларини тақдирлаш миқдорини белгилаш.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2019 йил 09 март.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2019 йил 25 март.
Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2020 йил 31 мартда “Оқ олтин дон маҳсулотлари”АЖ биносида соат 10:00 дан 10:30 гача ўтказилади.
Акциядорларда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.
Акциядорларнинг вакилларида амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган ишонч қоғози ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.
«Oq oltin don mahsulotlari » АЖ