2019 йил 16 сентябр куни акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабарнома

ЭЪЛОН

Ҳурматли “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖ акциядори!

“Оқолтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти 2019 йил 16 сентябрда соат 11-00 да жамият мажлислар залида жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради.

Манзил: Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ёшлик қўрғони.

(веб-сайт:www.oqoltindon.uz   e-mail: oqoltindon@inbox.ru.)

КУН ТАРТИБИ:

1. Жамият кузатув кенгаш раиси А.М.Юлдашев ишдан бўшагани сабабли унинг ўрнига компания ходими Б.М.Хўжамбердиевни сайлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 26 август ҳолатига ва акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2019 йил 10 сентябр ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Оқолтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 1000 бошланади.

Кузатув кенгаши

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan