» Янгиликлар » Ғалла етиштириш тизими тўлиқ бозор муносабатларига ўтказилади

Ғалла етиштириш тизими тўлиқ бозор муносабатларига ўтказилади

  Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг бориши, кластерлар олдидаги муаммоли масалалар ва уларнинг ечимларини кўриб чиқишга бағишланган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев ғалла етиштириш тизими келгуси йилдан тўлиқ бозор муносабатларига ўтказилишини маълум қилди.
   Ғалла етиштириш тизими келгуси йилдан тўлиқ бозор муносабатларига ўтказилади. Авваламбор, келгуси йилдан экинларни жойлаштириш тартиби сақланган ҳолда, ғаллачилик кластерлари ва фермерларга етиштирган буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади.
   Бунда, ҳар бир ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига эркин нархларда чиқаради. Қолган ҳосилни эса тўғридан тўғри сотиш ҳуқуқи берилади.
   Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан ғалла етиштиришни имтиёзли кредитлаш тартиби келгуси 3 йилда сақлаб қолинади ва бунга йилига 5 триллион сўм ё‘налтирилади.
   Жамғарма 2,5 миллион тонна ғаллани биржадан бозор нархларида давлат захираси учун сотиб олади.
   Сотиб олинган захира ғалла донни сақлаш қувватлари мавжуд ғаллачилик кластерларига, танлов асосида сақлаш учун жойлаштирилади.
   Шунингдек, «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги донни қайта ишлаш корхоналари негизида ғалла кластерлари ташкил этиш учун, улар очиқ савдоларга чиқарилади.
   Яна бир масала – жорий йилда давлат захирасига сотиб олинган ғалла ҳисобига, кластерларнинг қўшимча харажатларини қоплаш учун, ҳар бир килограмм буғдойга 350 сўмдан, жами 800 миллиард сўм ажратилади.

uzdon.uz

Как Вы оцениваете деятельность общества?

Loading ... Loading ...

[mailpoet_form id="1"]

Обращение в общество

 

 

Отслеживание хода и времени рассмотрения обращения

Communications

 

 

Tracking of application processing and term

Жамиятга мурожаатлар

 

 

Мурщжаатни кЎриб чикиш жараён ва мухлатини кузатиш

Jamiyatga murojaatlar

 

 

Murojaatni ko'rib chiqish jarayon va muhlatini kuzatish

Jamiyat faoliyatining qanday baholaysiz?

Loading ... Loading ...

Жамият фаолиятининг қандай баҳолайсиз?

Loading ... Loading ...

How do you evaluate the activities?

Loading ... Loading ...

[mailpoet_form id="5"]

[mailpoet_form id="3"]

[mailpoet_form id="4"]