“Оқ олтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини 2022 йил 30 март соат 11-00 да чақирилиши тўғрисида хабар беради.
Манзил: Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ёшлик қўрғони, жамият маъмурий биноси. (веб-сайт: www.oqoltindon.uz e-mail: oqoltindon@inbox.ru.)
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорллик жамиятининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби ва регламентини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Акциядорлик жамиятининг 2021 йил фаолияти якунлари бўйича Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши тўғрисидаги бошқарув раисининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш тўғрисида.
- Акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021 йил якуни бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда жамиятнинг йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
- Акциядорлик жамияти фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича текширувдан ўтказган ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Тафтиш комиссиясининг 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига хулосасини эшитиш.
- Корпоартив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2021 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив бахолаш бўйича хулосани эшитиш.
- Тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш тўғрисида.
- Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
- Жамият бошкаруви раиси ва бошқарув аъзолари билан тузилган мехнат шартномасининг амал қилиш муддатини 1 йилга узайтириш тўғрисида.
- Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган бизнес режаси ва жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2021йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.
- 2021 йил якунлари бўйича жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини низомга асосан тақдирлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2022 йил 7 март.
Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2022 йил 24 март.
Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2022 йил 30 мартда “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ маъмурий биносида соат 10:30 дан 11:00 гача ўтказилади.
Кузатув кенгаши