“Оқ олтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2022 йил 18 май соат 11-00 да чақирилиши тўғрисида хабар беради.
Манзил: Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ёшлик қўрғони, жамият маъмурий биноси. (веб-сайт: www.oqoltindon.uz e-mail: oqoltindon@inbox.ru.)
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорининг 2.2 банди ҳамда Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси йиғилишининг 2022 йил 28 мартдаги 30-сон баёнида белгиланган топшириқларга мувофиқ “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ балансидаги кўчмас мулк объектларини Давлат активларини бошқариш агентлиги балансига ўтказишга розилик бериш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2022 йил 27 апрел.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2022 йил 12 май.
Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2022 йил 18 майда “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ маъмурий биносида соат 10:30 дан 11:00 гача ўтказилади.
Кузатув кенгаши