“ОҚ ОЛТИН ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ акциядорлари диққатига!
“Оқ олтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2022 йил 30 июнь соат 11-00 да чақирилиши тўғрисида хабар беради.
Манзил: Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ёшлик қўрғони, жамият маъмурий биноси. (веб-сайт: www.oqoltindon.uz e-mail: oqoltindon@inbox.ru.)
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
- Жамиятнинг устав капиталидаги “Ўздонмаҳсулот” АКнинг акциялар пакетини оммавий савдоларга чиқарилишини ташкил этиш бўйича “Лойиҳа офиси”ни жорий этиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи жамият бошқарув раиси ўринбосари лавозимини ташкил этиш бўйича жамиятнинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамиятнинг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, корхона ички норматив хужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2022 йил 6 июнь.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2022 йил 24 июнь.
Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2022 йил 30 июнда “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ маъмурий биносида соат 10:30 дан 11:00 гача ўтказилади.
Кузатув кенгаши