“Оқ олтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2022 йил 1 декабрь соат 11-00 да чақирилиши тўғрисида хабар беради.
Манзил: Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ёшлик қўрғони, жамият маъмурий биноси. Веб-сайт:www.oqoltindon.uz e-mail: oqoltindon@inbox.ru
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
1. Жамиятнинг 2022 йил 9 ойи якуни бўйича ҳисобланган соф фойдасидан акциядорларга дивиденд ажратиш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2022 йил 10 ноябрь.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 2022 йил 25 ноябрь.
Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2022 йил 1 декабрда “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ маъмурий биносида соат 10:00 дан 11:00 гача ўтказилади.
Кузатув кенгаши